Иқтисод

Ўзбекистон ва EKSIM Holding энергетика ва тоғ-кон саноати соҳаларидаги лойиҳаларни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва EKSIM Holding энергетика ва тоғ-кон саноати соҳаларидаги лойиҳаларни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва EKSIM Holding энергетика ва тоғ-кон саноати соҳаларидаги лойиҳаларни муҳокама қилишди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити доирасида “EKSIM Holding” компанияси бошқарув кенгаши раиси Эбубекир Тивниклини қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари учрашув аввалида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик барча йўналишларда изчил ривожланиб бораётганини қайд этди.

Мулоқот давомида қайта тикланувчи энергетика, геология ва тоғ-кон саноати, инфратузилма, электромобиллар учун қувватлаш станцияларини ташкил этиш ва озиқ-овқат саноати соҳаларидаги лойиҳаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мамлакатимизда янги электр узатиш тармоқларини барпо этиш, геология йўналишидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.