Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва EITI қазиб олиш саноати шаффофлиги бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилишди

UzDaily · 28.11.2025 · 23:21 · 303 views
Ўзбекистон ва EITI қазиб олиш саноати шаффофлиги бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва EITI қазиб олиш саноати шаффофлиги бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Ф. Хамидова Қазиб олиш саноатининг шаффофлиги ташаббуси (EITI) ташкилоти бошқаруви раиси Ҳелен Кларк бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда, хориж делегацияси томонидан ташкилот фаолияти, EITI стандартларини жорий қилиш бошқичлари ва афзалликлари ҳақида батафсил ахборот берилиб, Ўзбекистоннинг EITIга аъзолик масаласи ислоҳотлар давомийлиги доирасида мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди.

Кон-геология вазирлиги раҳбарияти сўнгги йилларда соҳада амалга оширилган ислоҳотлар, хусусан қонунчилик базасини такомиллаштириш, шаффофлик, инвестиция муҳитини яхшилаш орқали инвестицияларни кенг кўламда жалб қилиш, атроф-муҳит, ижтимоий ва экология (ESG) стандартларини жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Ташриф дастури доирасида EITI делегация вакиллари бошқа вазирлик ва идоралар билан бир қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

UzDaily · 👁 303 views · 28.11.2025 · 23:21