Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва CNPC нефть ва газ саноатидаги янги лойиҳаларни муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 01.11.2025 · 11:03 · 300 views
Ўзбекистон ва CNPC нефть ва газ саноатидаги янги лойиҳаларни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва CNPC нефть ва газ саноатидаги янги лойиҳаларни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 31 октябрь куни Энергетика вазирлигида Хитой миллий нефть-газ корпорацияси (CNPC) раиси Дай Хоулян бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, «CNPC» корпорацияси раиси Дай Хоулян ҳамда нефть-газ соҳаси корхоналари раҳбарлари иштирок этди.

Томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар барча йўналишларда, жумладан, ёқилғи-энергетика соҳасида ҳам изчил ривожланиб, стратегик шериклик даражасига кўтарилаётганини таъкидладилар.

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг «CNPC» раиси Дай Хоулян билан учрашуви натижалари икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этгани қайд этилди.

Учрашув доирасида “Марказий Осиё – Хитой” газ қувури қурилиши, Бухоро вилоятидаги газ конденсат конларини ўзлаштириш лойиҳалари, газни ер остида сақлаш иншоотини қуриш, янги конларни ўзлаштириш ва нефть-газ соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш бўйича истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.