Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Туризм

Ўзбекистон ва Баҳрайн туризм ҳамкорлигини мустаҳкамлашга интилмоқда

Дилафруз Ниязова · 13.11.2025 · 14:48 · 461 views
Ўзбекистон ва Баҳрайн туризм ҳамкорлигини мустаҳкамлашга интилмоқда
Ўзбекистон ва Баҳрайн туризм ҳамкорлигини мустаҳкамлашга интилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Ар-Риёд шаҳрида (Саудия Арабистони) Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 26-сессияси доирасида Баҳрайн Қироллиги Туризм вазири Фотима Ал-Сайрафий билан учрашди.

Музокаралар давомида томонлар туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ташаббусларни муҳокама қилдилар.

Баҳрайннинг нуфузли оммавий ахборот воситалари орқали Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, мақсадли хорижий бозорларни ўрганиш ва туристик маҳсулотларни илгари суриш бўйича тажриба алмашишни йўлга қўйиш ҳақида келишувга эришилди.

Хусусан, томонлар Баҳрайнда ишлаб чиқилган сайёҳлик салоҳиятини таҳлил қилиш ва тарғиб этишнинг замонавий услубларига асосланган махсус рақамли платформадан фойдаланишга қизиқиш билдирдилар.