Ўзбекистон ва БАА оқава сувларни тозалаш иншоотлари лойиҳасини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва БАА оқава сувларни тозалаш иншоотлари лойиҳасини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва БАА оқава сувларни тозалаш иншоотлари лойиҳасини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 13–14 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи амалга оширилди. Делегация таркибида «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси в.б. Ахмад Суванкулов ҳам иштирок этди.

Ташриф доирасида иқтисодиёт, туризм, логистика, рақамли трансформация, инфратузилма ҳамда сув соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан қатор музокаралар ўтказилди.

Хусусан, сув таъминоти ва оқова сувларни бошқариш соҳасидаги йирик халқаро оператор — TAQA Water Solutions  компанияси бош ижрочи директори Надер Ассад бин Тахер билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Тошкент шаҳри учун янги оқова сув тозалаш иншоотини қуриш лойиҳасини босқичма-босқич амалга ошириш ҳамда амалий ишларни жадаллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. 

Томонлар мазкур лойиҳа пойтахт инфратузилмасини модернизация қилиш, экологик барқарорликни мустаҳкамлаш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Мазкур учрашув сув ва оқова сув хизмати соҳасида илғор технологияларни жорий этиш, халқаро тажрибани кенг татбиқ қилиш ҳамда Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг