Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Австрия қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик ва технологиялар алмашинувини мустаҳкамламоқда

UzDaily · 28.11.2025 · 15:30 · 225 views
Ўзбекистон ва Австрия қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик ва технологиялар алмашинувини мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Австрия қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик ва технологиялар алмашинувини мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров бугун Австрия Молия вазири ўринбосари Андреас Райххардт бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди.

Учрашувда қишлоқ хўжалигининг турли йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш, инновацион технологияларни жорий этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар замонавий қишлоқ хўжалиги технологиялари, илғор ишлаб чиқариш услублари, рақамли фермерлик, сувни тежашга қаратилган ечимлар, иқлимга мос технологиялар бўйича тажриба алмашиш аҳамиятини алоҳида таъкидладилар.

Шунингдек, боғдорчилик ва сабзавотчиликни самарали юритиш, қайта ишлаш қувватларини ривожлантириш, сифат стандартларини такомиллаштириш ва қўшимча қиймат яратиш занжирини кенгайтириш бўйича истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Австриянинг Austrian Agricultural Cluster (AAC) ташкилоти ўртасида аграр соҳада ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган Меморандум имзоланди.

Беш йилга мўлжалланган мазкур ҳужжат икки давлат ўртасидаги стратегик аграр шерикликни чуқурлаштириш ва инновацион тажрибаларни Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига татбиқ этишда янги босқични бошлаб бериши билан аҳамиятлидир.

UzDaily · 👁 225 views · 28.11.2025 · 15:30