Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Туризм

Ўзбекистон ва Арманистон туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар

Дилафруз Ниязова · 13.11.2025 · 14:50 · 318 views
Ўзбекистон ва Арманистон туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон ва Арманистон туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ар-Риёд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 26-сессияси доирасида Ўзбекистон ва Арманистон Туризм қўмиталари раҳбарлари Умид Шадиев ва Люсин Геворгян икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва туристлар оқимини ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Суҳбат давомида томонлар ўзаро тажриба алмашиш, туристик йўналишларни ривожлантириш, қўшма лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш масалалари бўйича фикр алмашдилар.

Учрашув якунида икки мамлакатда туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш ва туристлар оқимини ошириш учун барча имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.