Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Афғонистон ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 15.04.2026 · 14:00 · 173 views
Ўзбекистон ва Афғонистон ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Афғонистон ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Афғонистон Ташқи ишлар вазирлигининг Стратегик тадқиқотлар маркази директори ва учинчи сиёсий департаменти раҳбари Абдул Ҳай Қанит билан учрашди.

Мулоқот давомида сиёсий-дипломатик ва савдо-иқтисодий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

Томонлар турли даражаларда икки томонлама алоқаларнинг жадал ривожланаётганини қайд этди ва мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Учрашув конструктив руҳда ўтди ва икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасида амалий мулоқотни келгусида тизимли асосда давом эттиришдан ўзаро манфаатдорлик тасдиқланди.