Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон U-17 Марокко билан дуранг ўйнади

UzDaily · 20.03.2026 · 22:35 · 313 views
Ўзбекистон U-17 Марокко билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон U-17 Марокко билан дуранг ўйнади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-17) Марокко жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ўйин қироллик пойтахти Работ шаҳрида бўлиб ўтди ва 2:2 ҳисобида якунланди.

Марокко жамоаси ҳисобни 2-дақиқада очди, бироқ 4-дақиқада Лазиз Абдураимов ҳисобни тенглаштирди. 27-дақиқада Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи голини Ахрор Равшенбеков киритди. Иккинчи бўлимнинг қўшимча вақтида рақиб жамоа ҳисобни тенглаштириб, ўйин натижасини белгилади.

Қайд этиш жоиз, биринчи ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон жамоаси Марокко устидан 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шунингдек, Марокко жамоаси 2025 йилги U-17 Африка кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланади.

 

UzDaily · 👁 313 views · 20.03.2026 · 22:35