Спорт

Ўзбекистон U-17 Уругвай ва Испания билан ўйнайди

Ўзбекистон U-17 Уругвай ва Испания билан ўйнайди
Ўзбекистон U-17 Уругвай ва Испания билан ўйнайди / Фото: UFA.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон U-17 ёшлар терма жамоаси Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинини якунлаб, Испаниянинг Альбир шаҳрига йўл олди. Сергей Чигодаев бошчилигидаги жамоа 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Тайёргарлик доирасида жамоа Испанияда иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. 25 август куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Уругвайга қарши майдонга тушса, 27 августда Испания терма жамоаси билан куч синашади.

Ҳар икки учрашув ҳам Ўзбекистон терма жамоасининг 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги бўлажак жаҳон чемпионатига тайёргарлиги доирасида ўтказилади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.