Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Спорт

Беҳрузбек Усмонов дзюдо бўйича ЖЧда бронза медалини қўлга киритди

Дилафруз Ниязова · 23.08.2026 · 17:15 · 32 views
Беҳрузбек Усмонов дзюдо бўйича ЖЧда бронза медалини қўлга киритди
Беҳрузбек Усмонов дзюдо бўйича ЖЧда бронза медалини қўлга киритди / Фото: Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Беҳрузбек Усмонов дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Мусобақа Эквадорда бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси вакили 73 килограммгача бўлган вазн тоифасида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Дзюдо федерацияси хабар берди.

Мусобақанинг навбатдаги куни якунларига кўра, Усмонов Ўзбекистон терма жамоасига ягона медални тақдим этди. У 73 килограммгача бўлган вазн тоифасида бронза медали соҳиби бўлди.

Жаҳон чемпионатининг икки куни якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси бирта олтин ва тўртта бронза — жами бешта медалга эга бўлди.

Бу натижа Ўзбекистон терма жамоасига умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олиш имконини берди.