Спорт

Ўзбекистон U-17 Испанияда Уругвайга 0:3 ҳисобида ютқазди

Ўзбекистон U-17 Испанияда Уругвайга 0:3 ҳисобида ютқазди
Ўзбекистон U-17 Испанияда Уругвайга 0:3 ҳисобида ютқазди / Фото: UFA.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испаниянинг Албир шаҳрида ўтказилган назорат учрашувида Уругвайга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Сергей Чигодаев бошчилигидаги жамоа 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Уругвай терма жамоаси 12-дақиқада ҳисобни очди. Жамоа яна икки голни 36 ва 60-дақиқаларда киритди.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси навбатдаги назорат учрашувини 27 август куни Испанияга қарши ўтказади.

Сергей Чигодаев бошчилигидаги жамоа 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги бўлажак Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида назорат учрашувларида иштирок этмоқда.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.