Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Туризм

Ўзбекистон туризм соҳаси имкониятлари тақдимоти

UzDaily · 27.11.2025 · 18:40 · 345 views
Ўзбекистон туризм соҳаси имкониятлари тақдимоти

Ўзбекистон туризм соҳаси имкониятлари тақдимоти

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ипак йўлида туризм” 30-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси расмий очилишдан сўнг иштирокчилар кўргазма стендлари билан танишдилар.

Меҳмонлар Ўзбекистоннинг турли вилоятлари ва шаҳарларидаги сайёҳлик салоҳияти, тарихий ва маданий мероси билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Ҳар бир вилоят ўзининг махсус стенди орқали миллий анъаналари, гастрономияси ва сайёҳлик имкониятларини тақдим этди.

Шунингдек, меҳмонлар кўргазма доирасида турли вилоятларнинг маданий ва анъанавий маҳсулотлари, сувенирлар ва туристик йўналишлари билан яқиндан танишдилар. Кўргазма давомида иштирокчилар миллий рақс ва мусиқий чиқишлар, шунингдек, анъанавий ҳунармандчилик намуналарини томоша қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Бундан ташқари, ярмарка меҳмонлари учун Ўзбекистоннинг туристик маршрутлари, дам олиш масканлари ва табиий гўзалликларини акс эттирувчи визуал тақдимотлар ташкил этилди.

UzDaily · 👁 345 views · 27.11.2025 · 18:40