Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Дилафруз Ниязова · 05.02.2026 · 21:09 · 300 views
Ўзбекистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Покистон Бош вазирининг қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Давлат мадҳиялари янгради.

Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.