Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Хўжандга келди

Беҳзод Ҳожиматов · 31.03.2025 · 12:35 · 572 views
Ўзбекистон Президенти Хўжандга келди
Ўзбекистон Президенти Хўжандга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрига келди.

Аэропортда давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи шарафига давлат байроқлари кўтарилди. Миллий куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Бугун Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон Президентларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади.

Кун тартибига мувофиқ, дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Музокаралар якунида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолаш режалаштирилган.

Президентлар санъат усталари иштирокидаги қўшма концертда ҳам иштирок этадилар.