Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига келди

UzDaily · 04.06.2026 · 22:40 · 210 views
Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига келди

Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига келди.

“Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров, шаҳар губернатори Александр Беглов ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф доирасида бугун Ўзбекистон етакчиси Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказади ҳамда мамлакатимизда биринчи интеграциялашган атом электр станцияси реакторининг қурилишини бошлаш маросимида иштирок этади.

5 июнь куни давлатимиз раҳбари 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг асосий тадбирларида иштирок этиши кўзда тутилган.