Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Ҳасан Руҳонийни табриклади

Беҳзод Ҳожиматов · 22.05.2017 · 11:52 · 333 views
Ўзбекистон Президенти Ҳасан Руҳонийни табриклади
Ўзбекистон Президенти Ҳасан Руҳонийни табриклади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳасан Руҳонийни сайловлардаги ишончли ғалабаси ва Эрон Ислом Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади.

Давлатимиз раҳбари мактубида сайловлар натижаси “Эрон халқининг Сиз олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатга нисбатан билдирган юксак ишончи намунаси”, - деб қайд этди.

Ўзбекистон Президенти томонларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида ўзаро манфаатли шерикликни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилишга эришамиз, деб ишонч билдирди.

Шавкат Мирзиёев Ҳасан Руҳонийга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида янги зафарлар, дўст Эрон халқига тинчлик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилади.