7
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади
Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг таклифига биноан 16-17 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Бўлажак саммит кун тартибидан Ўзбекистон–Ўмон муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш, савдо, инвестициялар, қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда маданий-гуманитар ва туризм алмашинувини фаоллаштириш масалалари ўрин олган.

Музокаралар якунлари бўйича бир қатор ҳужжат ва битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.