Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон компаниялари Ветнам ва Индонезияга чарм етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда

Дилафруз Ниязова · 14.11.2025 · 11:25 · 254 views
Ўзбекистон компаниялари Ветнам ва Индонезияга чарм етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда
Ўзбекистон компаниялари Ветнам ва Индонезияга чарм етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ветнамнинг Хошимин шаҳрида ўтаётган “APLF ASEAN 202” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон илк бор иштирок этмоқда.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ ҳамкорлигида ташкил этилган “Made in Uzbekistan” стенди орқали мамлакатимиз чарм ва пойабзал соҳасининг экспорт салоҳияти кенг намойиш этилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистондан 8 та корхона ўз маҳсулотлари билан қатнашиб, миллий брендимизнинг Осиё бозоридаги мавқеини мустаҳкамламоқда.

Кўргазманинг илк кунидаёқ B2B учрашувлар муҳим натижалар берди. “Amm Global” ва “Hamkor Nur Savdo” компаниялари Ветнамнинг “Leplus Viet Nam” Co., Ltd ҳамда Индоназиянинг “Rud. Rohmat Leather” корхоналари билан тайёр чарм (краст) етказиб бериш юзасидан музокаралар ўтказди.

Музокалар давомида дастлабки босқичда 50 000 кв. метр тайёр чарм етказиб бериш режалаштирилгани қайд этилди.

Ушбу мулоқотлар Ўзбекистон чарм саноатининг Осиё минтақасидаги янги шериклик йўналишларини ри