Ўзбекистон Канадага ютказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Канада терма жамоасига имкониятни бой берди.
Австрияда ўтган ўйинда канадаликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозондилар.
Ўйиннинг 20-дақиқасида Эдгар ҳисобни очди. 62-дақиқада эса Шомуродов ҳисобни тенглаштирди. 81-дақиқада эса Комиловнинг автоголи канадаликларга ғалаба келтирди.