“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Минерал Сувларга қўшимча рейс қўймоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2017 йилнинг 20 июнидан 24 октябрига қадар Тошкент - Минерал Сувлар – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча рейсларни амалга оширади.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясидан хабар беришларича, мазкур қарор Тошкент - Минерал Сувлар – Тошкент йўналиши бўйича йўловчилар сонининг ортгани сабабли қабул қилинган.
Парвозлар А320 самолётларида сешанба кунлари қуйидаги ҳаракатлар жадвали бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):
НY 645 Тошкент- 09:00 Минерал Сувлар - 10:30
НY 646 Минерал Сувлар - 12:30 Тошкент - 17:35
UzDaily
·
👁 303 views
·
08.06.2017 · 16:25