Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” I чоракда 563,1 минг нафар йўловчиларни ташиди

Беҳзод Ҳожиматов · 02.05.2017 · 10:33 · 381 views
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” I чоракда 563,1 минг нафар йўловчиларни ташиди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” I чоракда 563,1 минг нафар йўловчиларни ташиди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2017 йилнинг I чорагида 563,1 минг нафар йўловчиларни ташиди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27,5 минг нафарга кўпдир.

Авиакомпания маълумотларига кўра, ҳисобот даврида 5 211 та рейс амалга оширилган, бу эса 2016 йилнинг биринчи чорагига қараганда 204 та рейсга кўпдир.