Ўзбекистон-Финландия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 25-октябрь куни Ҳелсинки шаҳрида Ўзбекистон ва Финландия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Ўзбекистон делегациясининг 2016-йил 25-26-октябрь кунлари Финландияда бўлиши доирасида турли даражаларда икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ҳам режалаштирилган.