Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон Экваториал Гвинея билан ўйнамайди

UzDaily · 31.05.2016 · 19:15 · 673 views
Ўзбекистон Экваториал Гвинея билан ўйнамайди
Ўзбекистон Экваториал Гвинея билан ўйнамайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2 июнга белгиланган Ўзбекистон - Экваториал Гвинея халқаро ўртоқлик учрашуви Экваториал Гвинея футбол федерациясининг ташаббусига кўра бекор қилинди.

Экваториал Гвинея футбол федерацияси бош котиби Тадео Нсуе Онва имзолаган хатда айтилишича, Африка Конфедерациясининг йўриғига кўра Африка Миллатлар Кубогининг саралаши доирасида ўтказилиши керак бўлган Экваториал Гвинея-Бенин ўйини 3 июнь куни ўтказилиши мумкин. Шу сабабли Экваториал Гвинея Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш учун Тошкентга кела олмаслигини маълум қилди.

«Биз Ўзбекистон Футбол Федерациясидан узр сўраймиз ва ушбу ўйиннинг яқин вақт ичида ўтказилишига умид қилиб қоламиз», - деб якунланади Экваториял Гвинея футбол федерацияси бош котибининг мактуби.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ўзбекистон-Экваториал Гвинея учрашувига сотилган чипталарни қайтариб олиш масъулиятини ўз бўйнига олади.

UzDaily · 👁 673 views · 31.05.2016 · 19:15