Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбeкистон делегацияси Вашингтонда учрашувлар ўтказди

UzDaily · 22.01.2016 · 09:55 · 931 views
Ўзбeкистон делегацияси Вашингтонда учрашувлар ўтказди
Ўзбeкистон делегацияси Вашингтонда учрашувлар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раундида иштирок этиш мақсадида 2016-йилнинг 19-21-январь кунлари Вашингтон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий Осиё бўйича катта директори Питер Лавой билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Томас Шеннон билан ҳам учрашди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ энергетика вазири ўринбосари Элизабет Шервуд-Рендал ҳамда АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвал билан ҳам икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида турли соҳалардаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш истиқболлари нуқтаи назаридан муҳокама қилинди ҳамда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси аъзолари Конгрессда, АҚШнинг қатор вазирлик ва идораларида учрашувлар ва музокаралар ўтказди.