Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Спорт

Ўзбекистон термалари Осиё ўйинлари рақибларини билди

Дилафруз Ниязова · 23.07.2026 · 18:35 · 292 views
Ўзбекистон термалари Осиё ўйинлари рақибларини билди
Ўзбекистон термалари Осиё ўйинлари рақибларини билди / Фото: UFF.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йилги Айчи–Нагоя ёзги Осиё ўйинлари футбол турнири учун ўтказилган қуръа ташлаш маросими якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ёшлар ва аёллар терма жамоаларининг мусобақа гуруҳ босқичидаги рақиблари аниқланди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U23) C гуруҳидан жой олди. Жамоа гуруҳ босқичида Вьетнам, Филиппин ва Қувайт терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса G гуруҳида иштирок этади. Унинг рақиблари Хитой, Филиппин ва Гонконг терма жамоалари бўлади.

2026 йилги ёзги Осиё ўйинлари Япониянинг Айчи ва Нагоя шаҳарларида бўлиб ўтади.

Гуруҳ босқичи якунларига кўра, жамоалар мусобақа низомига мувофиқ турнир медаллари учун курашни давом эттиради.