Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбeкистон делегацияси Бeларусга ташриф буюради

UzDaily · 25.10.2016 · 13:47 · 327 views
Ўзбeкистон делегацияси Бeларусга ташриф буюради
Ўзбeкистон делегацияси Бeларусга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 26-28-октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Улуғбек Розукулов бошчилигидаги делегация Беларус Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон-Беларус келишувларига биноан делегация турли даражаларда икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказади ҳамда 28-октябрь куни Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

UzDaily · 👁 327 views · 25.10.2016 · 13:47