Валюта курслари 05/12/2024
$1 – 12813.04
UZS – -0.1%
€1 – 13457.54
UZS – -0.27%
₽1 – 122.60
UZS – 1.34%
Қидириш
Ўзбекистон 10/11/2024 Ўзбекистон CАРЕC дастурининг 23-вазирлар конференсиясида иштирок этди

Ўзбекистон CАРЕC дастурининг 23-вазирлар конференсиясида иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 8-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвеститсиялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаев бошчилигидаги делегатсия Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурининг (CАРЕC) 23-вазирлар конференсиясида иштирок этди.

Конференсияда “Иқлим ўзгариши бўйича CАРЕC ҳаракатлар режаси”, “CАРЕC ўрта муддатли истиқболлар шарҳи – 2030”, “Декарбонизатсия ва минтақавий энергия хавфсизлигини рағбатлантириш”, “Иқлим ўзгариши муаммоларига инноватсион ечимлар ва сунъий интеллектнинг роли”, “CАРЕC 2 коридори ривожлантириш” ва “CАРЕC институтини фаоллаштириш режаси” масалалари муҳокама қилинди.

ОТБ витсе-президенти, CАРЕC дастурида иштирок этувчи мамлакатлар делегатсиялари раҳбарлари, ОТБ, Жаҳон банки, ОИИБ, ЕТТБ департаментлари раҳбарлари ва CАРЕCнинг тараққиёт бўйича бошқа халқаро ҳамкорлари ҳисоботлари тингланди.

Маълумот учун: Ўзбекистонда сўнгги 20 йил ичида CАРЕC доирасида умумий қиймати 19 миллиард долларлик инвеститсия лойиҳалари амалга оширилди. Келгуси беш йилда Ўзбекистонда умумий қиймати 12,6 миллиард доллар бўлган 41 та инвеститсия лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

Панел мунозараларида, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон делегатсиялари раҳбарлари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар муваффақиятлари биринчи навбатда, энергетика, инноватсиялар, рақамлаштириш, шунингдек, иқлим ўзгариши соҳаларида минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ижобий таъсир кўрсатаётганини таъкидладилар.

2025-2026 йилларга мўлжалланган CАРЕC флагман лойиҳалари орасида энергия, рақамлаштириш, тўсиқсиз электрон тижорат, “яшил иқтисодиёт”, иқлим ва барқарор ривожланиш бўйича CАРЕC жамғармаси консепсиясини ишлаб чиқиш, Хитой-Қирғизистон-Қирғизистон темир йўли орқали боғлиқликни мустаҳкамлаш лойиҳалари илгари сурилди.

Конференсия доирасида “ОТБ ва Хитой Халқ Республикаси Молия вазирлиги ўртасида Иқлим ва барқарор ривожланиш бўйича лойиҳаларни тайёрлаш жамғармаси тўғрисидаги битим”, “ОТБ ва Корея Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида Иқлим ва барқарор ривожланиш лойиҳасини тайёрлаш жамғармаси тўғрисидаги битим”, “ОТБ ва Озарбайжон ҳукумати, Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида Каспий денгизи яшил энергия коридори лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум” ва “Ўзбекистон Республикаси Инвеститсиялар, саноат ва савдо вазирлиги ва ОТБ ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми” имзоланди.

Сўнгги ҳужжатга кўра, ОТБ Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга киришини қўллаб-қувватлаш учун грант сифатида 225 минг доллар миқдорида техник ёрдам кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, ОТБ кредит битимини эрта имзолаш мақсадида транспорт йўлакларининг барқарорлигини ошириш ва модернизатсия қилиш лойиҳасини кўриб чиқишни тезлаштиришга, шунингдек, темир йўлларни модернизатсия ва электрлаштириш лойиҳаларида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Конференсия якунлари бўйича Вазирларнинг Қўшма баёноти қабул қилинди ва 2025-йилга мўлжалланган CАРЕC дастури бўйича Қирғизистон Республикасини раислик қилувчи томон этиб сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг