Ўзбекистон Cadila Pharmaceuticals билан фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон Cadila Pharmaceuticals билан фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон Cadila Pharmaceuticals билан фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Pharma Eurasia & Med Tech 2026" кўргазмаси доирасида навбатдаги учрашув Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда Ҳиндистоннинг “Cadila Pharmaceuticals” компанияси вакили билан бўлиб ўтди.

Учрашувда дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш, регулятор жараёнларни такомиллаштириш ҳамда фармацевтика маҳсулотлари муомаласи соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмларига алоҳида эътибор қаратилди. Компания вакилига амалдаги рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомиллари, регулятор тизим самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, учрашув доирасида Ўзбекистон фармацевтика соҳасидаги инвестицион имкониятлар, жумладан “BioPharma City” фармацевтика кластери ҳудудида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон Республикасида GMP сертификатини олиш шартлари, халқаро сифат стандартларини жорий этиш ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини халқаро талаблар асосида ривожлантириш масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.

Учрашув якунида иштирокчилар конструктив мулоқотни давом эттириш ва фармацевтика соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг