Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Бош вазири Қозоғистонга ташриф буюради

Беҳзод Ҳожиматов · 29.01.2025 · 23:00 · 370 views
Ўзбекистон Бош вазири Қозоғистонга ташриф буюради
Ўзбекистон Бош вазири Қозоғистонга ташриф буюради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шу йилнинг 30-31 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Олмаота шаҳрида амалий ташриф билан бўлади.

Қозоғистон Республикасига ташриф дастуридан Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида кузатувчи мақомида қатнашиш, “Digital Almaty 2025” халқаро рақамли форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлаш ҳамда бошқа давлатлар ҳукумат раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ўрин олган.