Ўзбекистон бош вазири Арипов Хитойга ташриф буюради

Ўзбекистон бош вазири Арипов Хитойга ташриф буюради

Ўзбекистон бош вазири Арипов Хитойга ташриф буюради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 2026 йил 6–7 май кунлари Хитой Халқ Республикасига ташриф буюради ва Ўзбекистон–Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Хитойнинг “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ташриф доирасида Арипов Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Хитой Давлат кенгаши вице-премьери Лю Гочжун билан биргаликда мазкур ҳукуматлараро механизмнинг саккизинчи йиғилишига ҳамраислик қилади. Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, икки давлат ўртасида сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни мувофиқлаштиришда асосий платформа ҳисобланади. Қўмитанинг олдинги, еттинчи йиғилиши 2024 йил 13 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган.

Кутилишича, Пекинда бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашув юқори даражадаги мунтазам мулоқотнинг давоми бўлиб, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида турли йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқиш имконини беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг