Ўзбекистон Bishkek International Tourism Fair 2026 кўргазмасида иштирок этмоқда

Ўзбекистон Bishkek International Tourism Fair 2026 кўргазмасида иштирок этмоқда

Ўзбекистон Bishkek International Tourism Fair 2026 кўргазмасида иштирок этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 30 апрелдан 2 майга қадар Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилаётган Bishkek International Tourism Fair (BTIF) 2026 халқаро кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди билан фаол иштирок этмоқда. Мазкур нуфузли тадбир туризм ва меҳмондўстлик соҳасидаги етакчи B2B ва B2C платформалардан бири ҳисобланади.

Кўргазмада Ўзбекистон номидан туроператорлар, санаториялар, ҳунармандлар ҳамда Ахсикент тарихий мажмуаси вакиллари иштирок этмоқда. Миллий стендда мамлакатимизнинг бой туризм салоҳияти, ноёб тарихий-маданий мероси, замонавий инфратузилмаси ва турли йўналишдаги туристик маҳсулотлари кенг намойиш этилмоқда.

Иштирокчилар томонидан ташриф буюрувчиларга Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари — Самарқанд, Бухоро, Хива каби дурдона масканлари, экологик ва зиёрат туризми йўналишлари, шунингдек, соғломлаштириш ва гастрономик туризм имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилмоқда.

Алоҳида эътиборга лойиқ жиҳатлардан бири — миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ва Ахсикент мажмуасининг туризм салоҳияти бўлиб, улар орқали Ўзбекистоннинг бой тарихий илдизлари ва маданий анъаналари намоён этилмоқда. 

Мазкур кўргазма доирасида Ўзбекистон делегацияси хорижий ҳамкорлар билан учрашувлар ўтказиб, янги туристик йўналишларни ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Хусусан, “Миллий ПР-маркази” ДМ ва Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш давлат агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

BTIF-2026 Ўзбекистон туризм салоҳиятини халқаро майдонда тарғиб қилиш, янги бозорларни ўзлаштириш ва мамлакатимизга хорижий туристлар оқимини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг