Спорт

Ўзбекистон Айти-Наго ўйинларида учта кумуш медаль қўлга киритди

Ўзбекистон Айти-Наго ўйинларида учта кумуш медаль қўлга киритди
Ўзбекистон Айти-Наго ўйинларида учта кумуш медаль қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси Айти-Наго шаҳрида ўтказилаётган XX ёзги Осиё ўйинларида яна учта кумуш медални қўлга киритди. Бир кун давомида Фирдавс Атамуродов, Дарья Латишева ва Хилола Собирова Ўзбекистон делегацияси ҳисобига медаллар қўшди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Аралаш яккакураш (ММА) мусобақасининг «модерн» йўналишида 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида Фирдавс Атамуродов кумуш медаль соҳиби бўлди. У финалда Тожикистон вакили Мирзобек Умаровга мағлуб бўлди. Ушбу медаль Ўзбекистон терма жамоасининг мазкур Осиё ўйинларидаги иккинчи кумуш медали бўлди.

Ушу бўйича мусобақаларнинг кўргазмали дастурида Дарья Латишева кумуш медални қўлга киритди. У 19,413 балл жамғарди. Ушу бўйича спорт устаси учун ушбу медаль жорий Осиё ўйинларидаги учинчи медаль бўлди.

Ўзбекистон терма жамоасига яна бир кумуш медални аёллар ўртасида ММАнинг анъанавий йўналишида 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган Хилола Собирова олиб келди. У финал жанггида Сингапур вакили Хун Теога мағлуб бўлди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.