Ўзбекистон Artibir Group билан энергетика лойиҳаларини муҳокама қилмоқда
Ўзбекистон Artibir Group билан энергетика лойиҳаларини муҳокама қилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон энергетика ҳафталиги доирасида Энергетика вазирлиги ҳамда Туркиянинг “Artibir Group” компанияси раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида Тошкент шаҳридаги иссиқлик марказларида когенерацион газ-поршенли электр станцияларини қуриш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, иссиқлик марказлари ҳудудида когенерацион газ-поршенли электр станцияларини барпо этиш лойиҳаси доирасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
UzDaily
·
👁 144 views
·
14.05.2026 · 11:00