Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон 9 ойда 2178 тонна анор экспорт қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 11.11.2024 · 14:27 · 674 views
Ўзбекистон 9 ойда 2178 тонна анор экспорт қилди
Ўзбекистон 9 ойда 2178 тонна анор экспорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон умумий қиймати 2,7 миллион долларлик 2178 тонна анор экспорт қилди.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, тўққиз ой давомида Россияга 1714 тонна анор жўнатилган.

Қозоғистонга 159 тонна, Қирғизистонга эса 129 тонна экспорт қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Украинага 88 тонна, Полшага 36 тонна ва бошқа мамлакатларга яна 52 тонна анор етказиб берди.