Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ногиронлиги бўлган шахслар билан ишловчи ижтимоий ходимларни тайёрлашда Швеция тажрибаси ўрганилмоқда

Дилафруз Ниязова · 12.05.2025 · 00:01 · 290 views
Ногиронлиги бўлган шахслар билан ишловчи ижтимоий ходимларни тайёрлашда Швеция тажрибаси ўрганилмоқда
Ногиронлиги бўлган шахслар билан ишловчи ижтимоий ходимларни тайёрлашда Швеция тажрибаси ўрганилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Швециянинг ижтимоий инклюзивлик соҳасидаги хайрия ташкилотлари – "MISA", "Wilja Gruppen AB", "RAOUL Charity Foundation" вакилларидан иборат делегацияси Ўзбекистонда бўлиб турибди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида делегация Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги ҳамда ижтимоий инклюзивлик йўналишидаги фаолият кўрсатаётган қатор давлат ва нодавлат тузилмаларида учрашувлар ўтказди. 

Хусусан, Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказида бўлиб ўтган музокаралар чоғида ногиронлиги бўлган шахслар билан ишловчи ижтимоий ходимларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва ҳамроҳлик хизматларини жорий этиш бўйича Швеция тажрибаси муҳокама қилинди.

Швеция хайрия ташкилотлари вакиллари, шунингдек, ногиронлиги бўлган ўзбекистонликлар ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг "Инсон учун" савдо кўргазмасида ва Инклюзив бизнес-форумида иштирок этишди.