Нобанк кредит ташкилотларининг активлари ўтган йили 33% ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Нобанк кредит ташкилотларининг жами активлари 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига 109 млрд сўмни ташкил этди ёки 2015 йил бошига нисбатан 33% ортди.
Уларнинг кредит қолдиғи йил давомида 38% ошди ва 96,3 млрд сўмга етди.
Нобанк кредит ташкилотларининг жами капитали 2015 йилда 27% ўсди ёки 81,7 млрд сўмга етди.
Нобанк кредит ташкилотлари жамғармалар (депозитлар) жалб қилиш ҳуқуқига эга эмас ва микромолиявий хизматларни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
2016 йилнинг 1 январь ҳолатига республиканинг барча ҳудудларида 27 микрокредит ташкилоти ва 43 ломбард фаолият кўрсатмоқда.