«Навоиюран» ва «Ўзметкомбинат» ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишиб олинди
«Навоиюран» ва «Ўзметкомбинат» ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишиб олинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Навоий уран компанияси” ҳамда «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятлари ўртасида кооперация йўналишида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.
Ушбу келишув доирасида уран қазиб олиш жараёнларида қўлланиладиган бурғалаш ускуналарини маҳаллийлаштиришга қаратилган қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Томонлар мазкур ташаббус орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар улушини кенгайтириш, шунингдек, миллий саноат салоҳиятини мустаҳкамлашни мақсад қилган.
Келишувнинг амалга оширилиши тармоқлараро кооперацияни янада чуқурлаштиришга, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга ҳамда иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашга хизмат қилади.