Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Нашриёт бош муҳаррирининг ҳуқуқий мақоми белгиланди

Дилафруз Ниязова · 04.11.2025 · 13:40 · 342 views
Нашриёт бош муҳаррирининг ҳуқуқий мақоми белгиланди
Нашриёт бош муҳаррирининг ҳуқуқий мақоми белгиланди / Фото: Сурат сунъий интеллекти ёрдамида яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қонун (ЎРҚ–1093-сон, 03.11.2025 й.) билан «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.

Мазкур Қонун билан "Ноширлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунга қуйидагиларга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди:

нашриёт бош муҳаррирининг ҳуқуқий мақомини белгилаш;

китобхонлик маданиятини рағбатлантириш.

Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, бош муҳаррир лавозимига олий маълумотга ва ноширлик фаолиятида камида 3 йил иш стажига эга бўлган шахс тайинланади.

Бош муҳаррир ташкилотнинг муассиси (муассислари) ёки раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Нашриёт нашрларини чиқариш тўғрисидаги қарор бош муҳаррир томонидан қабул қилинади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.