Нарбаева Парламентлараро Иттифоқ билан парламент ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Нарбаева Парламентлараро Иттифоқ билан парламент ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Нарбаева Парламентлараро Иттифоқ билан парламент ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Женева шаҳрида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Парламентлараро иттифоқ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболдаги устувор йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Мартин Чунгонг Ўзбекистонни Парламентлараро иттифоқнинг энг фаол, ташаббускор ва ишончли ҳамкорларидан бири сифатида эътироф этиб, кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар, парламент фаолиятининг очиқлиги ва халқаро майдонда илгари сураётган ташаббусларини юқори баҳолади.

Учрашув давомида Бухоро ва Тошкент шаҳарларида ўтказилган халқаро форумлар, шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадлари ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича Ўзбекистонда шаклланган самарали тажриба халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилаётгани алоҳида қайд этилди.

Шу ўринда, жорий йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Ёш парламент аъзоларининг Глобал конференциясига тайёргарлик ишлари юзасидан фикр алмашилди ҳамда мазкур нуфузли анжуманнинг аҳамияти таъкидланди.

Томонлар Ўзбекистон ва Парламентлараро иттифоқ ўртасидаги шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва қўшма ташаббусларни изчил давом эттиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг