Наманган вилоятида мактаб ўқувчиси ўлдирилди

Наманган вилоятида мактаб ўқувчиси ўлдирилди

Наманган вилоятида мактаб ўқувчиси ўлдирилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилоятининг Косонсой туманида 11-синф ўқувчиси ўлдирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Идора маълумотларига кўра, фожиа 6 май куни соат 08:30 атрофида содир бўлган. Терговда аниқлашича, 28 ёшли Н.М. ва 18 ёшли К.И. ўртасида битирув кечаси учун либос танлаш масаласи бўйича жанжал келиб чиққан.

Расмий маълумотга кўра, жанжал вақтида эркак қизга кўкрак ва қорин қисмига пичоқ билан бир неча марта тан жароҳати етказган ва шундан сўнг воқеа жойидан яширинган.

Жабрланувчи шифохонага олиб борилган, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган. Қиз олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Ҳодиса жойига тезкор-тергов гуруҳи етиб келган. Иш бўйича зарур экспертизалар тайинланган.

Гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қасддан одам ўлдириш учун жавобгарликни назарда тутувчи 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Эркак қўлга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг