Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Туризм

Наманган вилояти Хитойнинг туризм салоҳиятини намойиш этди ва ҳамкорлик меморандумини имзолади

UzDaily · 16.12.2025 · 21:29 · 446 views
Наманган вилояти Хитойнинг туризм салоҳиятини намойиш этди ва ҳамкорлик меморандумини имзолади

Наманган вилояти Хитойнинг туризм салоҳиятини намойиш этди ва ҳамкорлик меморандумини имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилояти делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Ханчжоу шаҳрида ташкил этилган “Ўзбекистон туризми Хитойда” номли халқаро форумда иштирок этди.

Форум доирасида Наманган вилоятининг туристик имкониятлари, маданий-тарихий мероси, зиёрат ва экотуризм йўналишлари бўйича кенг қамровли тақдимот ўтказилди. 

Унда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботир Нуритдинов вилоятнинг туризм соҳасидаги салоҳияти, инфратузилмаси ва хорижий сайёҳлар учун яратилган имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Шунингдек, тадбир доирасида Хитойнинг Hangzhou Travel Agency Industry Association Бош котиби Chen Jinrong кмопаниялари билан Наманган вилояти туризм соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма туристик лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда Хитойдан Наманган вилоятига туристлар оқимини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

UzDaily · 👁 446 views · 16.12.2025 · 21:29