Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Мирзиёев ва Лукашенко муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 31.08.2026 · 00:00 · 34 views
Мирзиёев ва Лукашенко муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Мирзиёев ва Лукашенко муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари Беларусь етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва муваффақиятлар, дўст Беларусь халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Ўз навбатида, Беларусь Президенти Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан самимий қутлаб, бардавом тараққиёт ва фаровонлик тилади.

Жорий йил 8-9 июль кунлари Президентимизнинг Минск шаҳрига расмий ташрифида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Беларусь стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Самарали мулоқот ва алмашинувлар, шу жумладан, икки мамлакат ҳудудлари даражасида амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 28 фоизга ошди. Қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, фармацевтика, электротехника, енгил саноат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Етакчилар бўлажак икки томонлама учрашув ва тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилдилар.