Ўзбекистон

Ўзбекистонда таълимни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди

Ўзбекистонда таълимни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди
Ўзбекистонда таълимни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди / Фото: Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва фан вазири Эркинжон Турдимов вазирлик марказий аппарати ходимлари билан учрашув ўтказди. Унда мактабгача ва мактаб таълими сифатини ошириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Учрашув иштирокчилари амалдаги стратегия ва дастурларни амалга ошириш, замонавий таълим ёндашувларини жорий этиш, шунингдек, раҳбарлар ва педагогларнинг касбий билим ҳамда кўникмаларини такомиллаштириш чораларини муҳокама қилдилар.

Турдимов соҳа муаммоларини батафсил таҳлил қилиш, уларга амалий ечимлар топиш ва бевосита таълим муассасалари фаолиятида аниқ натижаларга эришиш зарурлигини таъкидлади.

Учрашув якунлари бўйича масъул ходимларга таълим сифатини ошириш ва кадрларнинг касбий даражасини юксалтиришга қаратилган аниқ таклиф ҳамда ташаббусларни ишлаб чиқиш топширилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.