Миллий университетнинг янги ректори тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Мирзо Улуғбек номли Ўзбекистон Миллий университетнинг янги ректори тайинланди
Университет сайти маълумотларига кўра, Ўзбекистон Миллий университетига Авазжон Мараҳимов ректор этиб тайинланди.
Мазкур тайинланишгача у Тошкент ахборот технологиялари университети “Ахборот технологияларини бошқариш” кафедрасининг профессори бўлиб ишлар эди.
Бу лавозимда Мараҳимов 2016-йилнинг май ойида ректор этиб тайинланган Абдураҳим Абдушукуровни алмаштирди.