Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Марказий Осиё мамлакатлари энергетика ва сув хўжалиги вазирлари тармоқларни мувофиқлаштиришни муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 14.02.2026 · 09:50 · 277 views
Марказий Осиё мамлакатлари энергетика ва сув хўжалиги вазирлари тармоқларни мувофиқлаштиришни муҳокама қилишди
Марказий Осиё мамлакатлари энергетика ва сув хўжалиги вазирлари тармоқларни мувофиқлаштиришни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 13 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон Республикалари Энергетика ҳамда сув хўжалиги вазирларининг навбатдаги ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Ж. Мирзамаҳмудов, Сув хўжалиги вазири Ш. Хамраев, Қирғиз Республикаси Энергетика вазири Т. Ибраев, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Й. Аккенженов ҳамда Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув ресурслари вазири Д. Жума иштирок этди. Шунингдек, учрашувда мазкур мамлакатлар энергетика компаниялари раҳбарлари ва масъул мутахассислари ҳам қатнашди.

Музокаралар чоғида сўнгги йилларда дўст ва қардош давлатлар Президентлари ташаббуси билан йўлга қўйилган кўп томонлама ҳамкорлик барча йўналишларда, хусусан, ёқилғи-энергетика соҳасида ҳам изчил ва самарали ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашув давомида жорий куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, вегетация даврида сув-энергетика тизимларининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар тармоқлар иш режимлари бўйича графикларни келишиб олдилар.