7
Молия

Марказий банк Гонконг ва Малайзиянинг финтех тажрибасини ўрганди

Марказий банк Гонконг ва Малайзиянинг финтех тажрибасини ўрганди
Марказий банк Гонконг ва Малайзиянинг финтех тажрибасини ўрганди / Фото: CBU.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Ўзбекистон Марказий банки Гонконг ва Малайзия молиявий регуляторлари, шунингдек, PETRONAS компаниясининг маълумотларни бошқариш ва назорат ҳисоботларини автоматлаштириш соҳасидаги тажрибасини ўрганди.

Регулятор делегацияси Hong Kong FinTech Week 2026 доирасида мазкур ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Гонконг Валюта бошқармаси (HKMA), Малайзия Марказий банки — Bank Negara Malaysia ва PETRONAS компанияси билан бўлиб ўтган музокараларда назорат остидаги ташкилотлардан батафсил маълумотларни йиғиш механизмлари муҳокама қилинди.

Хусусан, ҳисоботларни тақдим этиш учун ягона платформани яратиш, маълумотлар сифатини текшириш ва уларни бошқариш тизимларини жорий этиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, маълумотларни бошқаришда Ataccama платформасидан амалий фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Марказий банкида таъкидланишича, ўрганилган тажриба регулятор ҳисоботларини автоматлаштириш бўйича ишларда қўлланилади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.