7
Спорт

Майк Баррелл ва Ўзбекистон теннис федерацияси меморандум имзолади

Майк Баррелл ва Ўзбекистон теннис федерацияси меморандум имзолади
Майк Баррелл ва Ўзбекистон теннис федерацияси меморандум имзолади / Фото: Ўзбекистон Теннис федерацияси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Теннис соҳасидаги халқаро мутахассис Майк Баррелл ва Ўзбекистон теннис федерацияси ушбу спорт турини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади.

 

Ҳужжат имзоланишидан олдин Майк Баррелл федерация раиси Ботир Раҳимов билан учрашди. Томонлар болалар ва ўсмирлар теннисини ривожлантириш, ёш теннисчиларни тайёрлаш ҳамда мураббийларнинг малакасини ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувда халқаро тажриба алмашиш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш ва уларни амалга ошириш бўйича дастлабки қадамларга алоҳида эътибор қаратилди.

Меморандумнинг имзоланиши томонларнинг теннис соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ниятини расман мустаҳкамлади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.