Ўзбекистон

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишда хусусий айблов институти жорий этилади

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишда хусусий айблов институти жорий этилади
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишда хусусий айблов институти жорий этилади / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан Кодексга айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни бекор қилишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди, жумладан:

автомат телефонларни шикастлантирганлик;

рухсатсиз радиоузаткич шохобчаси ўрнатиш ва (ёки) ундан фойдаланганлик.

Шунингдек, айрим белгиланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар (хусусан, туҳмат, ҳақорат қилиш ва бошқалар) жабрланувчининг ҳуқуқбузарни жавобгарликка тортиш ҳақидаги аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.

Бироқ, жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги, вояга етмаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаса, ваколатли органнинг мансабдор шахси жабрланувчининг аризасисиз иш юритишни бошлаши шарт.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.