Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Малайзия Ўзбекистоннинг агрокимё ва гўшт соҳаларини ўрганмоқда

UzDaily · 16.06.2026 · 16:35 · 24 views
Малайзия Ўзбекистоннинг агрокимё ва гўшт соҳаларини ўрганмоқда

Малайзия Ўзбекистоннинг агрокимё ва гўшт соҳаларини ўрганмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Малайзия делегациясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида меҳмонлар мамлакатимизнинг агросаноат ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш салоҳияти билан яқиндан танишди.

Ташриф дастуридан ўрин олган муҳим манзиллардан бири агрокимё саноати корхоналаридан саналувчи “Ifoda Agro Kimyo Himoya” қўшма корхонаси бўлди.

Корхонада ўтказилган тақдимот давомида делегация аъзоларига ишлаб чиқариш қувватлари, халқаро ҳамкорлик тажрибаси, замонавий технологиялар ҳамда қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган инновацион ечимлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мулоқот давомида Малайзия вакиллари ўз мамлакатида қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган минерал ўғитларга, айниқса калий ва фосфорли маҳсулотларга талаб юқори эканини қайд этдилар.

Учрашув якунида томонлар агрокимё, ўғит ишлаб чиқариш, илмий тадқиқотлар ва инвестициялар йўналишларида қўшма ташаббусларни илгари суриш бўйича мунтазам ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Делегациянинг навбатдаги манзили Тошкент вилоятида фаолият юритаётган “Бойтерак гўшт” МЧЖ бўлди. Меҳмонлар корхонада чорва молларини қабул қилишдан бошлаб, карантин назорати, ветеринария кўриги, ҳалол талаблар асосида сўйиш, бирламчи қайта ишлаш, совутиш ва сақлашгача бўлган узлуксиз ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишдилар.

Корхонада йирик шохли молларни сўйиш, терисини ажратиш, гўштни бирламчи қайта ишлаш ва маҳсулот хавфсизлигини таъминлаш бўйича жорий этилган замонавий назорат механизмлари амалда намойиш этилди.

UzDaily · 👁 24 views · 16.06.2026 · 16:35